24 Январ 2023 йил 252

Вазир ўринбосарининг ўрганишлари давом этмоқда

Бугун Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор А.И.Икрамов Нишон тумани “Жалажин” МФЙ ҳудудида жойлашган 9-сонли мактабида бўлди. Туман мутасадди раҳбарлари билан бирга мактаб синфхоналарига кирган Вазир ўринбосари иситиш тизими билан танишди. Мактаб табиий газ билан иситишга мослаштирилгани боис, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш, ўқув синфларида иссиқликни доимий равишда мўтадил ҳароратда сақлаб туришни тавсияси берилди.

Ташриф жараёнида Вазир ўринбосари Нишон тумани “Пахтазор” маҳалласида жойлаган 10-сонли мактабга ҳам ташриф буюрди. Ўрганишлар давомида синфхоналарни иситишнинг аҳволи, ўқувчи ва ўқитувчиларга яратиб берилган шарт-шароитлар кўздан кечирилди. Мактабда дарс жараёнларида синфлар ва дарс машғулотлари ўтиладиган хоналарни кўмир билан иситиш, шу боис мактаб маъмурияти ва мутасаддиларга кўмир заҳирасини кўпайтириш лозимлиги ҳақида Вазир ўринбосари кўрсатмалар берди.

Республика Ишчи гуруҳининг ўрганишлари давом этмоқда.

Text to speech