19 Октябр 2022 йил 512

Вилоятдаги бир қатор маҳаллалар  ички йўлларига қўм-шағал тўкилиб текисланмоқда

Юртимиздаги ҳар бир маҳаллада Инсон қадри учун шиори остида ибратга молик ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Бунда асосий эътибор фуқароларга шарт-шароит яратиш, кундалик ва маиший, коммунал ҳамда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилашга қаратилмоқда. Жумладан, бу борада барча туманлардаги маҳалларда йўллар инфратузилмасини яхшилаш, тупроқли йўлларга тош-шағал ётқизиш ишлари жадал тус олган. Жумладан, айни кезларда вилоятдаги 245 та  маҳаллаларда ижтимоий муаммоларни тизимли ҳал қилиш, ҳудуд инфратузилмаси билан боғлиқ йиғилиб қолган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, ички йўлларни шағаллаштиришга ички ишлар органлари томонидан беш юздан ортиқ юк машиналари, йигирмадан ортиқ гредер, ўндан ортиқ  каток, ўттиздан ортиқ юкловчи махсус техникалар жалб этилган.

Айни кезларда вилоятдаги маҳаллаларда мавжуд тупроқ йўлларнинг 579,624 километрига қум-шағал ётқизилди. Вилоят миқёсида рўйхатга олинган қолган маҳаллалар кўчаларига ҳам тош-шағал тўкилиб, махсус техникалар ёрдамида текисланмоқда.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech