26 Январ 2023 йил 254

Халқчил тузилма асоси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев  2023 йил 20 январ куни “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорни имзолади. Шу муносабат билан Қашқадарё вилояти ИИБ ва унинг шаҳар-туманларида Қарор мазмун-моҳиятини ўрганига бағишланган йиғилишлар бўлиб ўтмоқда. Жумладан, Кўкдала тумани ИИБда бўлиб ўтган йиғилишда вилоят ИИБ раҳбарияти, бўлим раҳбарияти ва шахсий таркиби иштирок этиб, ички ишлар органларини аҳолининг ишончли ҳимоячиси сифатида халқчил профессионал тузилмага айлантириш, уларнинг фуқаролар, жамоат ташкилотлари ҳамда кенг жамоатчилик билан яқин ҳамкорликда, ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатлик руҳида ишлашини таъминлаш асосий мақсад этиб белгилангани таъкидланди.

Бунда биринчи навбатда Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси тасдиқланди. Кодексда белгиланган қоида ва талабларга амал қилиш ходимнинг хизмат фаолияти самарадорлиги ва хизмат интизомини баҳолашнинг асосий мезони ҳисобланиши, кодекс талабларини бузган ходимларга тизимдан бўшатишгача бўлган интизомий чоралар кўрилиши иштирокчиларга тушунтирилди.

 Тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда.

Text to speech