20 Ноябр 2020 йил 35

“ХАВФСИЗ ҲУДУД” ТАДБИРИ ҲАМЖИҲАТЛИКДА САМАРАЛИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Воҳанинг энг кўп жиноят содир этиладиган Қарши шаҳар ва Қарши туман ҳудудида 2020 йил 18 ноябрь куни “Хавфсиз ҳудуд” комплекс тадбири бўлиб ўтди. Тадбир самарадорлигини ошириш мақсадида ички ишлар органлари, миллий гвардия, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари ҳамда Қарши шаҳар ва Қарши туман ҳокимлиги вакиллари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Прокуратура, вакиллари ҳам патруллик гуруҳларига жалб қилинди. Шу куни соат 08.00да ташкил этилган патруллик гуруҳларига хизмат олди йўриқномаси ўтказилиб, ҳар бир масъул шахсларнинг вазифалари белгилаб берилди.

Тадбирлар давомида тунги патруллик гуруҳлари томонидан жами 325 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланди. Аниқланган қонунбузарликлар таҳлил қилинганда 8 та жамоат жойларида спиртли ичимлик ичиш, 1 та ИИОлари ходимининг қонуний талабини бажармаслик,  2 та майда безорилик, 9 та ободонлаштириш қоидаларини, 153 та санитария қоидаларини бузиш, 3 та паспорт-виза тартиб-қоидаларига риоя этмаслик ва 149 та бошқа ҳуқуқбузарликларни ташкил этди. 

Қарши шаҳар ва Қарши тумани ҳудудида тадбир давомида ҳуқуқбузарлик содир этганлиги ёки шубҳа уйғотганлиги учун  
245 нафар фуқаролар келтирилиб, улар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Бундан ташқари, 109 нафар илгари судланганлар, 145 нафар руҳий касаллар, 3 нафар гиёҳвандлар, 102 нафар спиртли ичимликка рўжу қўйганлар, 36 нафар оила-турмуш доирасида мунтазам ҳуқуқбузарлик содир этувчилар ва 144 нафар бошқа тоифа бўйича ҳисобда турувчилар билан жиноятлар содир этишларини олдини олиш ва қайта жинояга қўл урмасликлари борасида ҳам якка тартибда суҳбатлар ўтказилди. Улардан  2 нафар спиртли ичимликка рўжу қўйганлар, 1 нафар руҳий касаллар тегишли тартибда  диспансерларга жойлаштирилди. Жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун
3 нафар шахслар профилактик ҳисобга олиниб, уларга мураббийлар бириктирилди.

Фуқароларнинг онгида жиноят учун жавобгарликнинг муқаррарлигини сингдириш мақсадида содир этилган жиноятлардан 10 таси сектор раҳбарлари томонидан жамоатчилик ўртасида кенг муҳокама қилинди.  Хавфсизликни таъминлаш мақсадида маҳаллалардаги 1 та хонадон ва 10 та объектларга видео кузатув камералари ўрнатилди. Хонадонларни ўрганиш давомида 5 нафар узоқ муддатга яшаш манзилидан чиқиб кетиб қайтиб келган фуқаролар аниқланиб улар билан тегишли тартибда профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ ва унинг қуйи тизимлари ходимлари томонидан Қарши шаҳар ва Қарши туман ҳудудидаги 2068 нафар фуқаролар билан жойларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш бўйича тушунтириш ва огоҳлантирув тадбирлари, профилактик суҳбатлар ва йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинишини таъминлаш юзасидан тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди. Тадбир давомида, жами 803 та йўл ҳаракати қоидабузарликлари аниқланди. Шундан 8 та спиртли ичимлик истеъмол қилиб транспорт воситасини бошқариш, 133 та одам ташиш қоидасини бузиш, 142 та қувиб ўтиш қоидасини бузиш, 101 та светофорнинг таъқиқловчи чироқларига риоя қилмаслик ва бошқа қоидабузарликлар ана шулар жумласидан.

Ўтказилаётган комплекс тезкор-профилактик тадбир давомида юзага келган муаммоларнинг ечими юзасидан Қарши шаҳар, Косон, Қарши ва Чироқчи туманлар сектор раҳбарлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, унда аниқланган масалалар атрофлича таҳлил этилиб, ечилиши белгиланган.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech