17 Май 2022 йил 320

Ходимларининг тартиб интизоми ва қонунчиликка риоя қилиши амалдаги меъёрий буйруқлар асосида кунлик хизматини ташкил етиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди

Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ҲПҲ бошлиғи подполковник Р.Г.Темиров, Фарғона вилояти ИИБ ҲПҲ ВЕИҲЁКМ айрим ходимларига нисбатан Қўқон шаҳар прокуратурасининг 18.03.2022 йил кунидаги хизмат текшируви ўтказиш ҳақидаги тақдимномасига асосан Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказининг айрим ходимларига нисбатан ўтказилган хизмат текширув натижалари тўғрисида гапириб ўтиб, Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ҲПҲ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида сақланаётган вояга йетмаган шахслар билан қўпол муносабатда бўлмасдан, уларни маънавиятли ва маърифатли шахс бўлиб дунёқарашини ўзгартириши учун бор имкониятлардан оқилона фойдаланиб, ҳаётга бўлган қарашини ижобий томонга ўзгариши йўлида биргаликда, ҳамжиҳатликда ишлашлик ҳақида гапириб ўтди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан ВИИБ ҲПҲ ВЕИҲЁКМнинг бошлиғи подполковник И.A.Расулова сўзга чиқиб, ҳар бир ходим марказга олиб келинган вояга етмаганларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 03 август кунидаги 490-сонли қарор ҳамда ИИВ нинг 28.09.2021 йил кунидаги 353-сонли буйруғи асосида қабул қилиниши ва ижроси таъминланиши, бундан ташқари ходимларнинг қонун ва меёрий буйруқлар асосида хизматни ташкил етиб интизомга риоя етиши, коррупция ва таъмагирликка йўл қўймаслиги ҳақида, марказ шахсий таркиби томонидан ҳамда тегишли мутассади ташкилотлар билан хамкорликда вояга етмаганлар қаровсизлиги ва назорацизлиги ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ахволи қониқарли бўлсада, айрим жихатларга танқидий ёндошиб, бу борада айрим ходимларни қаттиқ огоҳлантириб, ўз фикр мулохазалари ва кўрсатмаларини бериб, амалга ошириши лозим бўлган ишлар кўламини ёритиб берди.
Вилоят ИИБ ЖХХ ҲПҲ бошлиғи подполковник Р.Г.Темиров йиғилишга якунида, кун тартибидаги масала муҳокамасидан келиб чиқиб ўз фикр-мулохазаларини билдириб, ВЕИҲЁКМ шахсий таркибига тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди.

Text to speech