5 Май 2021 йил 326

Хотин-қизлар ва ёшларга кўмак берилди

Бугунги кунда хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, бандлигини таъминлаш, меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Бу борада 3-сектор - Қарши шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан бир қатор самарали ишлар амлга ошириб келинмоқда. Жумладан, сектор бўйича юритилган “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган “Отчопар”, “Араловул”, “Нуристон”, “Чўлқувар” МФЙда яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг оиласи, уй шароитлари ўрганилиб, келгусида уларнинг бандлигини таъминлаш, ижтимоий-иқтисодий аҳволини қўллаб-қувватлаш мақсадида амалий кўмак берилди. “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар ва аёлларга тикув машиналари, пишириқ печлари ҳамда компьютер жамланмалари берилди. Улар келгусида бу имкониятлардан эзгу мақсадлар йўлида оқилона фойдаланишига ишонч билдирилди.
Бундан асосий кўзланган мақсад, албатта, халқ манфаатлари, аҳоли фаровонлиги, энг муҳими осойишта турмушга замин ҳозирлаш бугунги куннинг талабидир.

Text to speech